$
 10477.86
-9.68
 12606.96
-85.06
 141.84
-0.6
weather
+16
Кечаси   +4°

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Анталя шаҳрига жўнаб кетди

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Анталя шаҳрига жўнаб кетди Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси «Festival Women's Trophy 2021» халқаро мусобақада иштирок этиш учун Анталя шаҳрига йўл олди.

Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2022 саралаш баҳсларига тайёргарлик тақвимидан ўрин олган ушбу турнирда вакилларимиз учта учрашув ўтказади.

Режага кўра Баҳром Норсафаров шогирдлари Экватор Гвинеяси, Нигерия ҳамда Замбия аёллар терма жамоаларига қарши майдонга тушишлари лозим эди. Бироқ Замбия жамоасининг кўплаб аъзоларида коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли, улар ушбу мусобақада иштирок эта олмасликлари маълум бўлди.

Натижада турнир ташкилотчилари Замбия вакиллари ўрнига Россия аёллар чемпионатининг икки карра чемпиони «ЦСКА» жамоасини мусобақага таклиф этди.

«Festival Women's Trophy 2021»

Анталя, Туркия 

17 февраль

Ўзбекистон – Экватор Гвинеяси

20 февраль

Ўзбекистон – Нигерия

23 февраль

Ўзбекистон – «ЦСКА»

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият