$
 10477.86
-9.68
 12606.96
-85.06
 141.84
-0.6
weather
+16
Кечаси   +4°

Ўзбекистон - Аргентина ўртоқлик учрашувига кириш бепул қилиб белгиланди

Ўзбекистон - Аргентина ўртоқлик учрашувига кириш бепул қилиб белгиланди Ўзбекистон - Аргентина

Биласиз, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпионлари Аргентина вакиллари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этмоқда.

Бугун «Ўзбекистон» спорт мажмуасида футзалчиларимиз Аргентинага қарши навбатдаги баҳсда майдонга тушиб келади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўйинни бевосита аренанинг ўзидан томоша қилиб, юртимиз вакилларини қўллаб-қувватлаш истагида бўлган мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида ўйинга киришни бепул қилиб белгилашга қарор қилди.

Мухлислар соат 17.30 дан бошлаб «Ўзбекистон» спорт мажмуасига ташриф буюришлари мумкин.

Санитария қоидаларига қатъий амал қилиш сўралади.

Ўзбекистон - Аргентина 

03.02.2021

18.30

«Ўзбекистон» Спорт Мажмуаси, Тошкент

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият