$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Россия ва Қозоғистон билан иттифоққа қўшилмайди

Фото: UzNews Фото: UzNews

Ўзбекистоннинг Россия ва Қозоғистон билан энергетик ҳамкорлиги ўрталиши тижорий ҳамкорликни назарда тутатди. Бунда энергетика тармоқлари бошқалар қўлиги бериб юборилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг баёнотида айтилган. 

Унинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан энергетика соҳасида ҳамкорликка кириши ташқи сабаблар билан боғлиқ эмас, балки мамлакат ичидаги истеъмол талаби шуни тақазо этмоқда. 

“Бу ташқи факторларга боғлиқ бўлмаган ҳолат. Ички истеъмолимиз, иқтисодиётимиз, аҳоли сони, унинг даромадлари ошиши натижасида энергия ресурсларига бўлган талаб кескин ошиб боряпти. Аввало шуни айтиб ўтиш керакки, етарли даражада, етарли ҳажмларда эҳтиёжни қондира олмаганимиз – бу бизнинг айбимиз. Ушбу эҳтиёжларни қондириш учун энг аввало ички ресурслар билан таъминлаш бўйича чоралар кўриляпти. Лекин шунга қарамай, қандайдир ҳажмларда импорт қилишга ҳам эҳтиёж туғиляпти”, дейди вазир.

Унинг айтларидан шуни тушуниш мумкинки, Ўзбекистон Россия Президенти Владимир Путиннинг Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон газ иттифоқини тузиш таклифини Ўзбекистон тижорий мақсадларда қабул қилиши мумкин, аммо бу иттифоқчиликни англатмайди. 

“Ушбу масалани ечиш мақсадида ҳозирги кунда биз қандайдир “альянс”, “союз” эмас, биз қўшни давлатлардан бизнинг эҳтиёжимиз учун зарур бўлган нафақат табиий газ, балки электр энергияни ҳам оляпмиз. Электр энергияси ва табиий газнинг ички истеъмолини таъминлаш мақсадида импорт қилиш бўйича музокаралар олиб бориляпти. Бунда миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, ўзимизнинг энергия тармоқларни кимгадир бериб юбориш орқали эмас, олди-сотди, тижорий шартномалар асосида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб бориляпти”, дейди Мирҳамаҳмудов. 

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида Кремлда учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Қозоғистон Президентининг маълум қилишича, Путин Тўқаевга Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилган. Кейинроқ маълум бўлишича, Путин Тўқаевга уч давлатнинг газ бўйича иттифоқини тузиш режаларини айтган ва бу масала Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қўнғироқ қилиш нияти борлигини билдирган. 

Теги :
Jamiyat