$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон билан кўпроқ савдо қилмоқда

Фото: "Янги Ўзбекистон" газетаси Фото: "Янги Ўзбекистон" газетаси

Жорий йилнинг январь—ноябрь ойи учун Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

2022 йилнинг январь—ноябрь ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ташқи савдо ҳажми 19,2 фоизга ўсиб, 6,8 млрд долларга етди. Бу умумий савдо ҳажмининг 15,1 фоизини ташкил этди.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорти 2,8 млрд долларни (ўсиш 16,2 фоиз), импорти эса 4 млрд долларни (ўсиш 16,2 фоиз) ташкил этди.

2022 йилнинг январь—ноябрь ойлари якунида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси:

Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 4,2 млрд долларни (ўсиш 18,8 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 1,3 млрд долларга, импорт ҳажми эса 2,9 млрд долларга етди.

Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 1,1 млрд долларни (ўсиш 31,3 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 866 млн долларга, импорт ҳажми эса 254 млн долларга етди.

Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 858,6 млн долларни (ўсиш 12,8 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 184,3 млн долларга, импорт ҳажми эса 674,3 млн долларга етди.

Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 607,2 млн долларни (ўсиш 11,8 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 462,7 млн долларга, импорт ҳажми эса 144,5 млн долларга етди.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистонга тўғри келади — 62 фоиз, қолган қисми: Қирғизистон — 16 фоиз, Туркманистон — 13 фоиз ва Тожикистон — 9 фоиз.

Теги :
Жамият