$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ушбу ҳафта Ўзбекистонда яна қор ёғади

Фото: Bugun.uz Фото: Bugun.uz

Чоршанба куни Кавказ ҳудудларидан кириб келадиган совуқ антициклон ўзи билан Ўзбекистонга ёмғир ва қорни олиб келади. Ҳаво ҳарорати кечалари −3…−5 даражага, кундузи +5 даражагача тушиб кетади. Кечаси ва эрталаблари туман тушиши, йўлларда яхмалаклар ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Бугун, 19 декабрь кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, дея маълум қилди Ўзгидромет. Эрталаб республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида баъзи жойларига туман тушади. Ҳаво ҳарорати +7…+10 даража илиқ атрофида бўлади.

Эртага, 20 декабрь куни республиканинг катта қисмида +7…+10 даража илиқ бўлган ҳарорат билан қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади.

Фронт кириб келишида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бироз қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди, ҳаво ҳарорати 0…+3 даража илиқгача пасаяди.

21 декабрда совуқ антициклон кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси −3…+2 даража, кундузи +3…+8 даража атрофида бўлади. Республика шимолида кечаси ҳарорат −9…−11 даражагача кучаяди, кундуз куни 0…-3 даражагача пасаяди.

22−23 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 декабрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳарорат кечалари −2…−5 даражагача, кундуз кунлари +2…+5 даражача пасаяди.

Республика бўйича кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. 21−22 декабрь кунлари йўлларда яхмалак кузатилади.

Теги :
Jamiyat