$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев Кореяга боради

Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентларининг онлайн-саммити бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига расмий ташриф билан бориши кутилмоқда. Бу ҳақида бугун, 28 январь куни Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин билан видеоанжуман шаклида ўтказилган учрашувда маълум қилинди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини, савдо, инвестициялар, саноат ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни муҳокама қилишди.

Унда қайд этилишича, 2021 йилда жанубий кореялик ҳамкорлар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида жами 400 миллион долларгача инвестицияларни ўзлаштириш кутилмоқда.

Бундан ташқари, юқори технологик соҳаларда, шу жумладан энергетика, нефть-газ, кимё ва нефть-кимё, фармацевтика, қайта ишлаш саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани модернизация қилиш, транспорт ва логистика, туризм ва кўплаб бошқа тармоқларда қиймати жами 3,4 миллиард доллардан зиёд бўлган 55 та янги лойиҳа тайёрланмоқда.

Шунингдек, анжуманда бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилиб, Президент Мун Чже Ин Президент Шавкат Мирзиёевга Корея Республикасига ташриф билан келиш тўғрисидаги таклифини тасдиқлади.