$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонлик фуқароларнинг Буюк Британияда ишлаш имконияти пайдо бўлмоқда

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Ташқи меҳнат миграцияси вакиллари Буюк Британия Иш берувчилар ассоциацияси раҳбари Дэвид Кэмп, «AG recruitment», «Сoncordia» ва «Labour Solutions» рекрутинг компаниялари раҳбарлари ўртасидаги гибрид учрашувда бу масала жиддий муҳокама қилинди.

2023 йилда Британия томонидан мавсумий хорижий меҳнат мигрантлари учун ажратилган 45 мингта квота доирасида Ўзбекистондан ишчи кучи жалб этиш юзасидан фикр алмашилди.

Дэвид Кэмпга кўра, ҳозирги кунда Британияда ишчи кучига бўлган эҳтиёж ошиб бораётгани сабабли ҳукумат томонидан Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш имкониятлари мавжуд.

«Сoncordia» компанияси директори Симон Бовйер 2023 йилда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини иш билан таъминлашга тайёрлигини маълум қилди.

Теги :
Jamiyat