$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон “Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл лойиҳаси бўйича музокара ўтказади

 Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон “Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл лойиҳаси бўйича музокара ўтказади

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ)га кўра эртага, 2 февраль куни Тошкентда “Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга оширишга бағишланган Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон юқори даражадаги музокаралари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

ИТСВ маълумотига кўра, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Ислом тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (АҚШ) раҳбарлари томонидан мазкур лойиҳани биргаликда амалга оширишга катта қизиқиш билдирилган.

Маълумки, Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон халқаро денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга эмас. Шу сабабли улар катта миқдорда транспорт-транзит харажатлари сарфлашга мажбур бўлмоқда. Ушбу сарф-харажат денгиз коммуникацияларидан эркин фойдаланаётган давлатларникига қараганда 2-3 баравар кўп миқдорни ташкил қилмоқда. Мазкур масаланинг долзарблиги, айниқса, халқаро юк ташиш тизимига сезиларли салбий таъсир кўрсатган COVID-19 пандемияси даврида янада ошди.

Покистоннинг Карачи, Касем ва Гвадар денгиз портларига чиқишни таъминлайдиган янги трансафғон темир йўли Марказий Осиёнинг транзит салоҳиятини кескин ошириш, юк ташиш бўйича муҳим оқимларни жалб қилиш, Европа ва Осиёни қуруқлик орқали боғлайдиган энг қисқа кўприк сифатида минтақанинг тарихий ролини тиклашга ёрдам бериши айтилмоқда.