$
 11228.08
24.95
 11723.24
119.04
 183.66
-0.25
weather
+4
Кечаси   -2°

UzAuto Motors автомобил ишлаб чиқариш суръатини кескин оширмоқда

Uz

Электрон компонентлар етказиб бериш билан боғлиқ оғир вазиятга қарамай, Ўзбекистоннинг йирик автокорхонаси ишлаб чиқариш суръатларини оширишга ҳаракат қилмоқда. Мисол учун, корхонада 2022 йил январида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони бўйича Chevrolet Gentra лидерликни қўлга киритди. 

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь ойида UzAuto Motors корхонасининг ишлаб чиқариш фаолиятига бўйича якуний хулосасини тақдим этди ва унда ҳозирги кундаги кўрсаткич 2021 йилнинг январь ойига нисбатан таққослаганда, шубҳасиз рекорд кўрсаткич эканини қайд этди. Масалан, ўтган ойда заводда Chevrolet Gentra седанининг 4216 донаси йиғилган бўлса, 2021 йилнинг январида эса бу моделнинг атиги иккита экземпляри йиғилди.

Иккинчи ўринни Chevrolet Damas эгаллади: компакт вэннинг сони 3652 донани ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан энг камроқ чиқарилган ягона модель бўлди: 2021 йилда 4335 дона автомобиль ишлаб чиқарилганди.

Chevrolet Cobalt ойни 3393 дона автомобиль билан якунлади, бу 2021 йил январь ойига нисбатан 3292 та экземплярга кўп дегани. Chevrolet Nexia нинг натижаси нисбатан камтарроқ: 2022 йил январида UzAuto конвейеридан 713 та автомобиль ишлаб чиқарилди, ўтган йилнинг биринчи ойида бу кўрсаткич 88 дона автони ташкил қилганди.

2022 йилнинг январь ойи натижаларига кўра энг кам ишлаб чиқарилган модель – субкомпакт ҳэтчбек Chevrolet Spark бўлди: UzAuto Motors «беш эшикли» моделдан 323 дона ишлаб чиқарди (ўтган йилнинг шу ойига нисбатан +284 дона).

Бир ҳафта олдин президент Шавкат Мирзиёев мамлакат автомобиль бозорида вазиятни барқарорлаштириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берганди: автомобиль сотиб олишни истовчилар узоқ муддат навбат кутишига тўғри келмоқда, маҳаллий ишлаб чиқаришдаги машиналар етишмайди, хорижда ишлаб чиқариладиган моделлар эса божхона тўловлари сабаб анча қиммат туради. Маълумотларга кўра, «Ўзавтосаноат» компанияси олдинроқ хорижий автомобилларга қўйилган божхона бадалларини 30% дан 15% га камайтириш таклифи билан чиққан. Бу таклифни президент эълон қилгандан сўнг аён бўлдики, божхона бадаллари кескин камайса, Ўзбекистон бозоридаги таклифлар сони ошади. Вазиятни барқарорлаштириш чораларидан яна бири авто учун олдиндан тўловнинг 85% дан 50% га (шартномалар бериш қайта тикланган вақтдан бошлаб амал қилади) туширилиши бўлди.