$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ва Корея миграция соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради

Фото: Dunyo Фото: Dunyo

Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқулов ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов бошчилигидаги мамлакат делегацияси амалий сафар билан Жанубий Кореяда бўлиб турибди, деб хабар қилмоқда «Дунё».

Сафар давомида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш, меҳнат миграцияси соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича қатор икки томонлама музокаралар ташкил этилди.

Ўзбекистон вакилларининг Корея Республикаси адлия вазири Хан Донг Хун ва Корея иммиграция хизмати комиссари Лее Жае Ю билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида ишчиларни Е-8 визаси асосида ишга ёллаш, Ўзбекистон фуқароларининг Жанубий Кореяга кириб бориши тизими, меҳнат визалари асосида турли соҳаларга ишга жалб қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.