$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ИИВ формасини кийиб видео олган шахслар 5 суткага қамалди

ИИВ формасини кийиб видео олган шахслар 5 суткага қамалди

2021 йил 6 февраль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ички ишлар органлари ходимининг формасида бўлган номаълум шахс автотранспорт капотида бўла туриб йўл бўйлаб ҳаракатланган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, текширувлар давомида 2021 йил 18 январь куни 24 ёшли А.З. таниши 24 ёшли А.К. билан бирга виделавҳа суратга олиш ниятида дўконлардан бирида ички ишлар органи ходимининг формасини ижарага олишгани аниқланган. Шунингдек, улар бозордан йўл-патруль хизмати ходимининг жезлига ўхшаш жезл ҳам харид қилишган. Мазкур шахслар таниши 34 ёшли О.К.дан «ВАЗ-2106» русумли автомобилни вақтинчалик фойдаланиш ниятида олишган, аммо уни бошқаришга ҳуқуқлари бўлмаган.

“Шундан сўнг Юнусобод тумани Турғунбоев кўчаси «Ифтихор» маҳалласида А.К. ички ишлар органи ходимининг формасини кийган ҳолда қўлида жезл билан автомобиль капотига ётган. Шу тарзда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг обрў ва шаънларига зарар етказувчи видеолавҳа суратга туширилиб, интернет тармоғида тарқатилган”, дейилади хабарда.

Иккала шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси («Майда безорилик») ва 209-моддаси прим. 1 («Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш») бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Бундан ташқари, А.З.га нисбатан транспорт воситасини ишончномасиз бошқаргани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддаси («Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш») бўйича баённома расмийлаштирилган. Автомобиль эса жарима майдончасига тортилган.

2021 йил 8 февраль куни Юнусобод тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан А.К. ва А.З.ларга нисбатан беш суткалик маъмурий қамоқ жазоси белгилангани айтилмоқда.

Теги :
Jamiyat