$
 12780.14
11.84
 13980.20
19.34
 133.11
1.96
weather
+26
Кечаси   +14°

Уй-жойларга субсидия ажратиш бўйича 28,7 % фуқароларнинг аризалари рад этилди

Уй-жойларга субсидия ажратиш бўйича 28,7 % фуқароларнинг аризалари рад этилди Иллюстратив фото

Аввалроқ, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган аҳолига беғараз ёрдам сифатида давлат томонидан субсидиялар берилиши бошланган эди. Жорий йилнинг 1 июль кунига қадар ДХМ ва my.gov.uz портали орқали уй-жой сотиб олишга субсидия олиш учун 17,2 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Агентликнинг хабарига кўра, субсидия ҳаммага берилмайди. Фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларигагина ажратилади.

Шу боис, 2,2 мингдан ортиқ, яъни ариза берган 12,8 % фуқароларга субсидия ажратиш учун хабарномалар берилган, 5 мингга яқин, яъни 28,7 фоиз фуқароларнинг аризалари рад этилган ва 1,2 мингдан ортиқ, яъни 7,4 фоизи фуқаролар томонидан бекор қилинган.

Хабарда қайд этилишича, ўтказилган мониторинглар давомида 550 дан ортиқ фуқароларнинг аризалари ваколатли ташкилотлар томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаган ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича ваколатли ташкилотларга 64 та тақдимнома, 400 та огоҳнома киритилди ва 43 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича баённомалар расмийлаштирилган.