$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентдаги уй-жой ҳамда ижара нархлари йил бошидан бери қанчага ўсгани маълум қилинди

Фото: Кўчмас мулк бозори Фото: Кўчмас мулк бозори

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил сентябр ойида кўчмас мулк бозоридаги вазиятни таҳлил қилди.

Унга кўра, рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19% га (+3,7 минг) ошган.

Тошкент шаҳрида 1 кв.м учун ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4%га ошган.

Йил бошидан бери иккиламчи бозорда 1 кв.м учун ўртача уй-жой нархи 8,9%га ошган.

Тошкент шаҳрида 9 ой давомида уй-жой савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6%га ўсган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг август ойига нисбатан кўчмас мулк савдосининг бироз пасайиши кузатилган, бу асосан ўқув йилининг бошланиши ва чет эл фуқаролари сонининг сезиларли даражада кўпайиши туфайли ижарага бериладиган уй-жойларга талабнинг ошиши билан боғлиқлиги айтилган.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot