$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига имтиёзлар

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига имтиёзлар

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган фахрийларимизга юксак эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш давлатимизнинг доимий эътиборда.

Уруш фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида кенг кўламли тадбирлар, турли имтиёзлар берилмоқда. Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 апрелдаги 317-сонли қарорига асосан, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларига, Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда шаҳар корхоналарида ишлаган шахсларга ҳамда фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбусларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари, зарур мавсумий кийим-кечак ва пойабзаллар бепул тақдим этилмоқда.

Шунингдек, 1941-1945 йиллардаги урушнинг:

- I гуруҳ ногиронлари пенсиясига пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини 150 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ жорий этилган;

- II гуруҳ ногиронлари пенсиясига пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини 125 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ жорий этилган;

- III гуруҳ ногиронлари пенсиясига пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини 75 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ жорий этилган;

- уруш қатнашчилари пенсиясига пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ жорий этилган;

- уруш қатнашчилари ва ногиронларининг пенсиясига пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўлови жорий этилган;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорига мувофиқ, ҳар йили бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминланади.

2020 йил 1 ноябрь ҳолатига, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида турувчи 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари 382 нафар кишини ташкил қилди (шундан, 24 нафари аёллар).

Теги :
Jamiyat