$
 12694.96
23.12
 13508.71
39.81
 134.66
0.02
weather
+26
Кечаси   +14°

Ургутда тумонат одам ҳокимлик биноси олдига тўпланди. ИИБ ҳолатга аниқлик киритди (+видео)

Бугун ижтимоий тармоқларда мингга яқин фуқаро Ургут тумани ҳокимлиги биноси олдига тўплангани, улар шахсиятига оғир гаплар айтган фуқарони халққа топширишларини сўраб жанжал кўтараётгани акс этган видеолар тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2021 йил 21 июль куни Ургут тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Ш.Ш. Telegram ижтимоий тармоғидаги гуруҳда гуруҳ аъзоларини ҳақоратлаган видео мурожаатини жойлаштириб, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан тахқирлаган.

Ҳақоратли видеони кўрган гуруҳдаги айрим фуқаролар Ш.Ш. бунинг учун кечирим сўрашини талаб қилиб, унинг яшаш хонадонига боришган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ш.Ш.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ш.Ш.нинг яшаш манзилига келиб, жанжал кўтарган барча фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган.

“Жамоат тартибини бузган ҳар бир фуқаронинг ҳаракатларига қонуний тартибда баҳо берилади”, дейилади хабарда.

Теги :
Жамият