$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

"Ургут" эркин иқтисодий зонаси Қорақалпоғистон ва Қашқадарёдаги ерлар ҳисобига кенгайтирилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

«Муваффақиятли тажриба»дан келиб чиқиб «Ургут» эркин иқтисодий зонасини Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ва Қашқадарёнинг Китоб туманидаги объектлар ҳисобидан кенгайтирилади. Қарор янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган «Ургут» эркин иқтисодий зонаси Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида ва Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги ҳудудлар ҳисобидан кенгайтирилади. Бу ҳақда президентининг 11 январь куни қабул қилинган фармонида қайд этилган.

Қарор «Ургут» ЭИЗнинг муваффақиятли тажрибаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган.

«Ургут» ЭИЗни кенгайтириш учун Беруний туманидаги 22,3 гектар бўш яйлов ва лалми ерлар, шунингдек, Китоб туманидаги 37,4 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа ва бошқа ерлар тоифасига ўтказилмоқда.

«Ургут» ЭИЗ 2017 йил январь ойида президент қарори билан ташкил этилган. Бошқа эркин иқтисодий зоналарда бўлгани каби, унинг ишлаш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этади. Ушбу даврда ЭИЗ ҳудудида махсус солиқ, божхона ва валюта режимлари амал қилади.