$
 11260.49
-24.41
 11796.49
-45.88
 178.99
-0.23
weather
-3
Кечаси   -13°

Урганч халқаро аэропорти туман сабабли учта рейсни қабул қила олмади

Фото: Uzbekistan Airports Фото: Uzbekistan Airports

​​Туман Урганч халқаро аэропорти ишини вақтинча чеклади, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Uzbekistan Airways’нинг Москва—Урганч йўналиши бўйича HY-9616 йўловчи рейси соат 03:30 да об-ҳаво шароити — қуюқ туман ва кўриш масофаси 300 метрдан кам бўлгани сабабли белгиланган аэропортга қўна олмаган ҳамда Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга йўналтирилган.

Худди шу сабабга кўра Москвадан SBI-3245 рейсини амалга ошираётган S7 авиакомпанияси самолёти Урганч аэропортига соат 03:00 да қўна олмаган ва самолёт Бухоро аэропортига йўналтирилган.

Тошкент—Урганч йўналиши бўйича HY-53 рейсининг парвози ҳам кечиктирилган.

Эрталаб туман тарқагач, SBI-3245 рейси Бухородан Урганчга соат 09:30 да, HY-9616 рейси Навоийдан соат 09:20 да, HY-53 рейси Тошкентдан соат 09:48 да учиб кетган.

S7 Airlines авиакомпаниясининг Урганчдан Москвага қайтиш рейси маҳаллий вақт билан 22:05 га белгиланган.