$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Жиззахда мактаб ўқувчиси дарс пайтида тўсатдан вафот этди

Жиззахда мактаб ўқувчиси дарс пайтида тўсатдан вафот этди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йили бошланишининг биринчи кунида кутилмаган ҳодиса рўй берди. Ушбу мактабнинг 9-синф ўқувчиси (қиз бола) дарс вақтида тўсатдан вафот этди. Бу ҳақида “Zamon” информацион дастурида хабар қилинди.

Ҳодиса 3-соат, Информатика дарсида юз берган. Дарс тугашига 15 дақиқа қолганда ўқувчи ҳушидан кетган. Дарс ўтаётган икки ўқитувчи бошқа ўқувчиларни синфдан чиқариб, ҳушиги йўқотган ўқувчини ҳамширага олиб боришган, шифокорлар ҳам етиб келган.

Мактаб директори ўринбосари Дилноза Ҳатамованинг сўзларига кўра, дарс вақтида вафот этган 9-“В” синф ўқувчисининг ҳолати эрталаб мактабга келганида жуда яхши, тана ҳарорати ҳам жойида бўлган. Барча ўқувчилар қаторида антисептик воситалар билан зарарсизлантирилган.

Шу куни “Хаваслик” Қишлоқ врачлик пункти шифокоралари 1-синф ўқувчиларини эмлаш учун мактабга келган бўлишган. Улар ҳушидан кетган ўқувчи қизга биринчи ёрдам кўрсатишган.

Воқеа жойида бўлган ҚВП шифокори Шаҳбоз Усмонов қизда дастлаб ҳаётлик белгиларини текшириб, ҳеч қандай белги кўринмаган бўлса-да, унга ўпка-юрак реанимациясини амалга оширган. 15 дақиқалик реанимация ҳаракатидан кейин ҳам беморда ҳаётлик белгилари тикланмаган. Бундан ташқари, ўқувчи қизга ташқи юрак массажи қилинган ва сунъий нафас бериб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо бунинг фойдаси бўлмаган.

Қайд этилишча, айни вақтда ўқувчи қизнинг тўсатдан вафот этиши юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан суриштирув ва экспертиза ишлари олиб бориляпти.

Теги :
Jamiyat