$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

«Мана, Улуғ, кўриб ол машинангни ёнишини». Malibu 2 автомобилининг ёқиб юборилиши воқеаси бўйича расмий маълумот берилди

ёнган Малибу

18 июнь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган ноъмалум шахс томонидан ёқиб юборилган Malibu 2 видеоси юзасидан расмий маълумот берилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 2020 йилнинг 1 июнь “LESSOR CAR” МЧЖ раҳбари Баҳодир Н. таниши 38 ёшли Улуғбек М.га давлат рақам белгиси 01 757 MDA бўлган Malibu 2 автомашинасини сотиб беришини сўраб, ундан 5 миллион сўм бошланғич бадал маблағи олади. Шундай сўнг, 2 июнь куни вақтинча Мирзо Улуғбек туманида яшовчи гулистонлик 1994 йилда туғилган З.Б. (аёл) таниши Улуғбек М.дан шахсий иши юзасидан мазкур автомашина маълум муддатга кераклигини сўраб, олиб кетиб қайтариб олиб келиб бермайди.

Шундан сўнг кеча, 2020 йилнинг 18 июнь куни соат тахминан 04:30 ларда Тошкент тумани Файзобод МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдони яқинида, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш мақсадида “LESSOR CAR” МЧЖ балансидаги 2019 йилда ишлаб чиқарилган қора рангли Malibu 2 русумли автомобилни ёқиб юбориб, нобуд қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан фуқаро З.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми «в» банди, ЖКнинг 227-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.