$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Украина элчиси Ўзбекистон ТИВга чақиртирилди

Фото: "Халқ сўзи" Фото: "Халқ сўзи"

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 10 ноябрь куни Украинанинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди.

Хабарга кўра, элчига Украина Мудофаа вазирлиги вакилининг амалдаги санкция чекловларини четлаб ўтиб, икки мақсадли маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида ОАВда тарқалган асоссиз баёноти муносабати билан жиддий хавотир билдирилди. Украина томонидан ОАВда Ўзбекистонга оид нотўғри маълумотлар тарқатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина томонининг расмий сўровлари келиб тушган тақдирда, уларни қизиқтирган масалаларни ўрганиш ва холис маълумот беришга тайёр экани маълум қилинди.

Ўз навбатида, элчи Н.Дорошенко Ўзбекистон томонининг хавотирлари ва учрашув натижаларини Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига зудлик билан етказишини ишонч билан билдирди, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси вакили Ўзбекистонни Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблаган эди.

Теги :
Jamiyat