$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ЁШ ЭНЕРГЕТИКЛАР ИШТИРОКИДА “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

IES28

Форум доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида узоқ йиллар давомида хизмат қилган, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, касбий фаолиятнинг паст-у баландидан ўтган тажрибали, фахрий энергетиклар қатнашишди.

Хусусан, “Тўрақўрғон ИЭС” АЖ, “Тахиатош ИЭС” АЖ, “Сирдарё ИЭС” АЖ ва “Фарғона ИЭМ” АЖда меҳнат қилиб пенсияга чиққан 50 нафар фаҳрий энергетиклар тадбир меҳмони бўлишди. 

Рамзий маънода тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” ёш энергетиклар учун ибрат мактаби бўлди дейиш мумкин. Ўзаро мулоқот давомида ўзбек энергетикаси соҳасидаги бугунги туб ислоҳотлар, янгиланишлар, ёш энергетиклар учун яратилаётган имкониятлар ва олдинда турган вазифалар ҳақида сўз борди. 

Жумладан, Президентимиз бошчилигида энергетика соҳасини ривожлантириш, ёқилғи сарфини тежовчи замонавий ускуналарни ишлаб чиқариш жараёнига кенг жалб этиш,        ёш кадрларнинг малакасини ошириш, уларни хорижнинг етакчи компанияларида ўқитиш борасида мавжуд имкониятлар юқори баҳоланди. 

- Ҳозир Тўрақўрғон электр станциясида ишлаётган ёшларга ҳавас билан қарайман. Технологиялар замонавий, ишлаб чиқариш жараёни электронлаштирилган. Бизни давримизда бундай имкониятлар йўқ эди. Хорижга чиқиб ўқишнику орзу ҳам қилмаган эканмиз. Ёшларга тилагим, имкониятлардан унумли фойдаланишсин ва катта марраларни забт этишсин. Зеро, бунинг учун уларда барча имкониятлар мавжуд, - дейди “Тўрақўрғон ИЭС” АЖ фахрийси Тўхтавой Муллажонов.