$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ucell журналистлар учун ижодий танлов эълон қилди

Ucell  журналистлар учун ижодий танлов эълон қилди

“COSCOM”уяли алоқа оператори (Ucell савдо белгиси) журналистлар учун “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” мавзусида танлов эълон қилади.

Танлов “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да 2017 — 2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор ёъналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги 5953-сонли Президентнинг фармонини амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.  

ТАНЛОВ МАҚСАДИ:

– 2017 — 2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор ёъналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да ахборот технологиялари, шу жумладан, уяли алоқани ривожлантиришдаги ижобий ўзгаришлар ва тенденсиялар тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш;

– Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг ижодий ва жамоат фаолиятини рағбатлантириш;

– Телекоммуникатсия соҳасида ёзувчи журналист ва блогерларни қўллаб қувватлаш.

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТЛАРИ ВА МУДДАТИ:

Танловда Ўзбекистон Республикаси электрон ва нашрий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари бўлган журналист ва блогерлар, иш тажрибаси, фаолият соҳаси ва шахсий қарашлари, эътиқоди, индивидуал сифатлари билан боғлиқ бошқа сабаблардан қатъи назар, шахсий блоглар ва Интернет ресурслар иштирок этишлари мумкин.

Танловда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида: газета, журнал, телевидение, радио, Интернет нашрлар (Uz домени) ва шахсий блоглар, телеграм каналлар, ижтимоий тармоқлар ва ахборот агентликларида 2020 йил 7 сентабрдан 2020 йил 1 декабргача эълон қилинган ишлар танловда иштирок этиш учун қабул қилинади.

Танловга материаллар ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида қабул қилинади.

МАТЕРИАЛЛАРГА ТАЛАБЛАР:

    Танловда қатнашаётган материаллар сифатида:

   – Интернетда ва/ёки босма нашрда жойлаштирилган, аудио ва видео форматда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган нотижорат материаллар кўриб чиқилиши мумкин.

Ушбу шартларнинг талабларига жавоб бермайдиган материалларни тақдим этган шахслар танлов иштирокчиси деб ҳисобланмайди.

    Эълон қилинган материаллар олдин чоп этилмаган ва аниқ мисолларда рақамли ўзгаришни кўрсатиши мақсадга мувофиқдир:

 – ахборот технологиялари, уяли алоқани ривожланиши туфайли шароитлар ижобий томонга ўзгаргани бўйича тажриба;

– Интернет тармоғидан фойдаланишни кенгайтириш намуналари, уяли алоқа тармоғини ва бошқа замонавий телекоммуникация хизматларини ривожлантириш ва модернизация қилиш мисоллари.

– корхоналарда, ўрта мактабларда ва бошқа давлат муассасаларида рақамли технологияларни ривожлантириш учун махсус яратилган ёки яратилаётган шароитлар;

– мамлакатимизда рақамли инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар;

– “COSCOM” МЧЖ (Ucell савдо белгиси) фаолияти;

– дижитализатсиянинг ижтимоий аҳамияти ва иқтисодий ҳиссаси.

КОНКУРСГА ЙЎНАЛТИРАЛАДИГАН ИШЛАРНИНГ ТАРКИБИ

Номзодларнинг тақдим қилаётган ишлари ва ҳужжатлари қуйидаги талаблар бўйича расмийлаштирилади:

– Йўнатирилаётган ҳужжатларга конкурсда иштирок этаётган шахс ҳақида қисқача маълумот, у билан боғланиш мумкин бўлган маълумотлар (e-mail мажбурий), телефон ва қайси ОАВ номидан қатнашаётгани тўғрисидаги ахборотлардан ташкил топган махсус сўровнома қўшилади.

Сўровномага илова қилинадиган материаллар қуйидаги кўринишда тақдим қилиниши мумкин:

Нашрий ОАВ (газета, журналлар):

– нашрий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган (350 та сўздан кам бўлмаган) ишларнинг асли ёки етарлича сифатида сканер қилинган нусхаси (саҳифа ва сарлавҳани кўрсатган тарзда) ҳамда мақола матнининг электрон кўриниши.

Интернет (сайтлар, блоглар – Uz домени):

– Интернет нашрларда эълон қилинган (ҳажми 350 та сўздан кам бўлмаган) ишлар матннинг электрон нусхаси ва Интернетда материалнинг жойлашган манзили.

Телевидение, радио, влоглар (YouTube, Mover, Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқлар):

– Телевизион лавҳа (давомийлиги 3 минутдан кам бўлмаган) – файл ва/ёки электрон манзил, қайси кун ва вақтда эфирга узатилгани тўғрисидаги маълумот билан биргаликда.

– Радиорепортаж (давомийлиги 3 минутдан кам бўлмаган) – файл ва/ёки элеcтрон манзил, қайси кун ва вақтда эфирга узатилгани тўғрисидаги маълумот билан биргаликда.

Конкурсга тақдим қилинган материаллар эгасига қайтарилмайди ва тақриз қилинмайди.

БАҲОЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ:

Барча тақдим этилган ишларни мустақил экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолайди.

Жамоатчиликда маъруза кўтарган ва мавзуни очишда ўзига хос ёндашув билан ажралиб турган материалларга устуворлик берилади.

ЯКУНИЙ ИШЛАР:

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” танлови ғолиблари ва лауреатлари учта номинатсия бўйича аниқланади:

1. Интернет ва босма оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, сайтлар, блоглар — Uz домени).

— Иккита биринчи ўрин – нетбук.

— Тўртта иккинчи ўрин – смартфон.

— Олтита учинчи ўрин – қаттиқ диск.

— Бешта рағбатлантирувчи мукофот – электрон соат

2. Телевидение ва радио, влоглар (YouTube, Mover, Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқлар)

— Биринчи ўрин – нетбук.

— Иккита иккинчи ўрин – смартфон.

— Учта учинчи ўрин – қаттиқ диск.

— Бешта рағбатлантирувчи мукофот – электрон соат

Танловнинг ҳар бир иштирокчисига "COSCOM" МЧЖ (Ucell савдо белгиси) томонидан эсдалик диплом тақдим этилади.

Совринларни мустақил экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати тақдим этади.

Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати – 2020 йил 1 декабр.

Натижаларни сарҳисоб қилиш ва эълон қилиш 2020 йил 8-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси куни арафасида бўлиб ўтади.

Совғалар ва дипломларни топшириш куни қўшимча равишда 2020 йил декабр ойида оммавий тадбирларни ўтказиш талабларига қараб индивидуал равишда эълон қилинади.

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” танлови учун ишлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

COSCOM МЧЖ 100031, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри В. Воҳидов кўчаси, 118-уй.

Тел.: +998931710051

Факс: +99878 1479803

Электрон почта: Gulshan.Akobirova@ucell.com ("Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” танловига, деб ёзилсин)

Танловга ариза:

Иштирокчининг тўлиқ исми___________________________

Иштирокчи тўғрисида маълумот (шаҳри, ёши, ўқиш (иш) жойи, иштирокчи ҳамкорлик қиладиган ОАВ)

Ижодий ишнинг номи.