$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Ucell компанияси Наврўз байрами арафасида яна бир экологик акция ўтказди

Ucell компанияси Наврўз байрами арафасида яна бир экологик акция ўтказди

Бугун, 18 март куни Наврўз байрами арафасида Ucell алоқа оператори навбатдаги экологик акцияни ўтказди. Акция доирасида компания томонидан ўтган йили оталиққа олинган Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги Ахборот технологияларини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган 3-сонли мактаб ҳовлисида 170 туб настарин ниҳоллари, 40 туп павловния ва 10 туп каштан кўчатлари экилди.

Анчадан буён атроф-муҳит муаммоларига алоҳида эътибор қаратиб келаётган Ucell баҳор келиши билан яна яшил ҳаракатларини бошлаб юборди. 2019-2020 йилларда компания волонтёрлари Тошкентдаги 5 та боғ ҳудудида 653 туп кўчат, жумладан, чинорлар, ленкоран акатсияси, павловния ва настарин ниҳолларини, Қарши ва Навоийда эса ҳинд настаринлари ва испан дрокларини экишганди. Ўтган йилнинг октябр ойида эса Термизда биринчи кенг кўламдаги экологик аксия бўлиб ўтди. Акция доирасида Ал-Ҳаким ат-Термизий таваллудининг 1200 йиллиги муносабати билан 1200 туп каштан кўчатлари экилди.



Карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтган экологик ҳашарда Ucell кўнгиллилари қаторида Тошкент вилояти Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этишди.

— “Баҳорда ҳашарларни уюштириш ва дарахтлар экиш ажойиб анъана. Ucell ҳар йили атроф-муҳитни муҳофаза қилиш акwияларида қатнашиб, Тошкент шаҳрида ва вилоятларда дарахтлар экади. Мактабимиз бу йил дарахтлар экиладиган майдон сифатида танланганидан жуда хурсандман. Бундай ҳаракатлар жамиятда атроф-муҳитга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантиради, шунингдек, ёш авлодда табиатга бўлган муҳаббат ва ҳурматни кучайтиради. Ушбу ташаббус учун Ucellга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўз навбатда, дарахтлар яхши илдиз отиши ва мактабимиз ёнида салқин боғча пайдо бўлиши учун барча керакли ҳаракатларни қиламиз”, – деди мактаб директори Бахтберген Худайберганов.

Теги :
Жамият