$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ucell. 2850 метр баландликдаги таянч станцияси

Тошкент ва термизлик журналист ҳамда блогерлар, «Ucell-Термиз» минтақавий офиси ходимлари билан биргаликда 2019 йил октябрь ойида 4G таянч станцияси ўрнатилган Сариосиё туманининг «Боғча» қишлоқ фуқаролар йиғинига саёҳат қилдилар.

Сурхондарё вилояти аҳоли пунктларининг катта қисми олис тоғли ҳудудларда жойлашганлиги билан барчага маълум. Бундан ташқари, ушбу қишлоқларнинг аксарияти кўп миллатли Ўзбекистоннинг ҳақиқий этнографик марваридидир ва бутун дунёга машҳурдир.

Сўнгги уч-тўрт йил ичида минтақанинг чегарадош тоғли ҳудудларида, шу жумладан Сариосиё туманида жойлашган ўнлаб аҳоли пунктларида замонавий телекоммуникация инфратузилмаси изчил ривожланиб бормоқда.

«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) бош офисига мамлакатимизнинг турли минтақаларидан ҳар куни сўровлар келиб тушмоқда. Ва ҳар куни Ucell компаниясининг мутахассислари гуруҳи маълумотларни кўриб чиқади ва барча муаммоларни зудлик билан аниқлаш учун минтақавий бўлимларга юборади. Шу мақсадда Ucell раҳбарияти ва мутахассислари уяли алоқа муаммоларини топиш ва ҳал қилиш мақсадида доимий равишда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига ташриф буюриб, абонентлар билан учрашиб келмоқдалар.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Компанияга Сурхондарё вилояти Сараосиё тумани «Боғча» фуқаролар йиғини томонидан мурожаат келиб тушди. Маҳалла қўмитаси барча аҳоли номидан уяли алоқа ва Интернет сифатини яхшилашни сўраб мурожаат қилганди.

Барча мамлакатларда ишларни бажариш қийин бўлган жойларда замонавий телекоммуникация инфратузилмасини яратиш жуда қийин жараён деб ҳисобланади. Чунки баъзи тепаликларда бутловчи қисмларни фақат вертолётда олиб чиқиш мумкин. Ёки... меҳнатсевар эшакда.

Иқтисодий ҳисоб-китоблар ҳам мавжуд: бизнес, қоида тариқасида, тикилган пулни иложи борича тезроқ қайтаришни кутади. Ижтимоий масъулият ҳамма учун ҳам, ҳар доим ҳам фойда ҳақида ўйлашдан устунроқ бўла олмайди.

Муаммони жойида ҳал қилиш учун «Ucell-Термиз» нинг минтақавий директори в.б. Бобур Ҳасанов, Тошкентдан келган тармоқни ривожлантириш бўлими бошлиғи Александр Мучкаев ва техник департамент мутахассислари ҳудудга етиб боришди.

Тоғ этакларида, водийларда ва аксарият довонларда алоқа билан таъминлаш мураккаб саналади. Сигнал узатишнинг асосий муаммоси, авваламбор ҳудуднинг мураккаб паст-баландликларидир. Шунинг учун таянч станцияни ўрнатишдан олдин батафсил тадқиқот ишлари олиб борилди.

Техниклар нафақат 4G таянч станциясини ўрнатиш керак деган хулосага келишди, балки уни 2850 метр баландликда, айнан «Боғча» қишлоқ фуқаролар йиғинининг юқорисида ўрнатиш учун жуда қулай жой топдилар. Қишлоқ аҳолиси хабардор қилинди: таянч станция ўрнатилади, алоқа тикланади.

Барчаси шундай тез содир бўлди. Улар ваъда бергандилар ва сўзларида турдилар.

Камолиддин Нуралиев, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 44-мактаб директори:

- Ucell антеннаси мактаб ёнидаги тепаликка ўрнатилгандан буён алоқа анча яхшиланди. Бунинг учун мактабнинг 136 ўқувчисининг ҳар бири компания мутахассисларидан миннатдор. Хусусан, бу карантин даврида онлайн дарслар ўтказишда ўқитувчиларга катта ёрдам берди. Интернет тезлигини оширадиган замонавий технологияларни жорий этиш вазифаларни ҳам осонлаштирди. Бу туман маркази билан онлайн равишда маълумот алмашишда сезилади. Илгари маълумотни «етказиб бериш» учун биз 90 км. масофани босиб ўтишимиз керак эди. Энди маълумот узатиш бир неча тугмачаларни босиш билан амалга оширилади.

Орзубек Қодиров, «Ucell-Termiz» техник хизмат кўрсатиш гуруҳининг бош мутахассиси:

- Боғча қишлоғида ўрнатилган 2G ва 4G алоқа станциялари айниқса, интернет тезлиги ишнинг юқори сифатда бажарилганини кўрсатади. Масалан, 4G тармоғи билан Интернетнинг максимал тезлиги 50 Мб / с га этади. Бу онлайн ўқув машғулотларида бемалол қатнашса бўлади деганидир. 2G тизими эса аҳолининг сифатли алоқага бўлган эҳтиёжини қондириб келмоқда.

Биз тоғли ва тоғ этакларидаги аҳоли пунктларини юқори сифатли алоқа ва юқори тезликдаги Интернет билан таъминлашни режалаштирмоқдамиз.

Алламурод Беков, нафақахўр, фахрий ўқитувчи

- Бизнинг қишлоқ кўп асрлар илгари серқатнов бўлган йўлда пайдо бўлган. Ҳозир биз Сариосиё туманининг чеккасида, вилоят марказидан 90 км. узоқликда жойлашганмиз. Алоқа сифатининг яхшиланиши натижасида 70 та хўжалик, 114 та оила, 584 киши ҳаётини осонлаштирди. Очиғини айтганда, илгари, алоқа йўқлиги туфайли тез ёрдамни ўз вақтида чақиришнинг ҳам имкони йўқ эди. Энди кўз тегмасин, алоқа сифати жуда зўр, интернет ҳам жуда яхши ишлайди. Барча ўқитувчилар ва ўқувчилар, қишлоғимизнинг барча аҳолиси Ucell операторидан миннатдор. Йўл эса қайта тикланмоқда ва бир-икки йил ичида бу ерда ҳаёт яна қайнайди. Ucell компанияси шунчаки барчани орта қолдирди. Олма керак бўлса, Боғчага келинг. Дунёнинг ҳеч бир жойида бундай ширин олмани топа олмайсиз.

Энди қишда, айниқса кучли қор ёқққан пайтда дунёдан вақтинча узилиб қоладиган тоғдаги Боғча қишлоғида юқори сифатли мобил алоқа ва юқори тезликдаги Интернет мавжуд.

Булутлар остидаги 4G таянч станцияси туфайли бугунги кунда минтақада фақат Ucell уяли алоқа операторининг мобил алоқа тармоғи фаолият кўрсатаётганини таъкидлаш ортиқча бўлмайди.

Умуман олганда, Сурхондарё вилоятида 330 минг Ucell абонентлари мавжуд бўлиб, улар учун 129 савдо нуқталари ташкил этилган. Улар Компания хизматларини максимал даражада сифатли бажаришга йўналтирилган.