$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Илон Маск Twitter’ни хариб қилиб, унга ўзи раҳбар бўлди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Twitter биш директори Параг Агравал ва молиявий директор Нед Сигал компаниянинг Сан-Францискодаги бош қароргоҳини тарк этди. Бу ҳақда CNBC мухбири Дэвид Фабер хабар берган.

«Энди Twitter’га Илон Маск раҳбар бўлди», — деб ёзди у.

SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маскнинг ўзи ҳам Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олиш бўйича битим якунлангани ҳақидаги маълумотларни изоҳлади. «Қушча озодликка чиқди», — деб ёзди бизнесмен. Ижтимоий тармоқнинг логотипида қуш тасвирланган, унинг номи эса «қуш сайраши», «чуғур-чуғур» деб таржима қилинади.

Аввалроқ Reuters ўз манбаларига таяниб, Маск томонидан ижтимоий тармоқнинг 44 миллиард долларга сотиб олиниши бўйича олди-сотди битими расман якунланганини маълум қилганди. Шундан кейин бизнесмен аввалги раҳбариятни — компания бош ва молиявий директорлари Параг Арагвал ва Нед Сигални, шунингдек, ҳуқуқшунос Вижаю Гаддени ишдан бўшатган. CNBC журналисти Дэвид Фабер маълум қилишича, компанияга Маскнинг ўзи раҳбар бўлган.

27 октябрь куни Маск Twitter саҳифасидаги мақомини Чиэф Twitter’га ўзгартирди ва ўзининг раковинаси билан Twitter офисига кўчиб ўтгани ҳақидаги видеони эълон қилди.

Ўша куни бизнесмен Twitter’ни нима сабабдан сотиб олганига изоҳ берди ва буни одамлар келажакда турли фикрларни муҳокама қилиш учун рақамли майдонга эга бўлиши учун амалга оширганини айтди.

«Мен буни ўзим севган инсониятга ёрдам бериш учун қилдим», — деб ёзган Маск. Унинг қўшимча қилишича, «барча саъй-ҳаракатларимизга қарамай, мақсадга эриша олмаслик бу — реал эҳтимолдир».