$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Кеча Ўзбекистонда қарийб 1,1 минг бемор коронавирусдан соғайди

коронавирус

Кеча Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 098 нафари соғайди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, беморларнинг 781 нафари Тошкент шаҳрида, 205 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Самарқанд вилоятида, 18 нафари Қашқадарё вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида, 10 нафардан Бухоро, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида, 9 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Фарғона вилоятида касалликдан соғайган.

Шу тариқа коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 24 минг 090 нафари тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 75 фоизни етди.

Шунингдек, кеча мамлакат бўйлаб 679 ҳолатда касаллик қайд этилган. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 7 687 нафар бемордан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat