$
 12980.16
44.89
 14606.57
239.37
 161.63
1.16
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Бугун кун давомида яна 7 ҳудудда 260 та касаллик қайд этилди

коронавирус Иллюстрация

2020 йил 14 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 260 тага кўпайиб, 33 821 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 127 нафари Тошкент вилоятида, 105 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Хоразм вилоятида, 8 нафари Андижон вилоятида, 3 нафардан Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун кун давомида Тошкент шаҳрида 346 нафар, Тошкент вилоятида 256 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, жами 612 нафар бемор тузалди.

Шу тариқа, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 27 825 нафари тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизга етди.

Ҳозирда 5 776 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, Олмазор туманида яшаган 72 ёшли эркак ҳамда Яккасарой туманида яшаган 36 ёшли эркак, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Теги :
Jamiyat