$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 91 % га етди

Коронавирусдан даволайдиган шифокорлар “вахта” усулидан кунбай иш тартибига ўтказилади

2020 йил 27 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 141 тага кўпайиб 40 195 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 90 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Қашқадарё вилоятида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида, яна 3 нафари Навоий вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 70 ёшли эркак ҳамда Чилонзор туманида яшаган 83 ёшли эркак, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 36 562 нафари (91 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 3 338 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 294 нафари оғир, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat