$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 93 % га етди

Кеча коронавирусдан соғайиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

2020 йил 29 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 130 тага кўпайиб, 40953 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 88 нафари Тошкент вилоятида, 30 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 72 ёшли аёл ҳамда Олмазор туманида яшаган 65 ёшли эркак, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 37 минг 947 нафари (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 2 минг 701 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat