$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда COVID-19 дан соғайиш кўрсаткичи 64 % га етди

Кеча коронавирусдан соғайиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра кеча, 2 август куни Ўзбекистонда 770 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 99 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 671 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.



Тошкент шаҳрида 5 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Тошкент, Сурхондарё, Наманган, Сирдарё, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятларида жами 1 208 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 25 553 нафар бемордан 16 507 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 893 нафар бемордан 564 нафари оғир, 215 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда уй карантинида 72 700 нафар, стационар карантинда эса 20 536 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Теги :
Jamiyat