$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 32 мингдан ошди

корона

Бугун айни пайтга қадар 7 та ҳудудда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 482 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 324 нафари Тошкент шаҳрида, 87 нафари Тошкент вилоятида, 34 нафари Самарқанд вилоятида, 20 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан соғайган.

Ҳозирда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 32 062 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 88 фоизга етди.

Шунингдек, 2020 йил 18 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 252 тага кўпайиб, 36 352 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 222 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли аёл ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган аёл, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Ҳозирда 4 048 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Теги :
Jamiyat