$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

«Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» кўрсатуви бошловчиси вафот этди

«Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» кўрсатуви бошловчиси

Адабиётшунос олим, уста созгар, ҳаттот, филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўхтамурод ота Зуфаров бугун, 6 октябрь куни 84 ёшида вафот этди.  

Тўхтамурод ота Зуфаров сўнгги йилларда «Маҳалла» телеканали томонидан эфирга узатиб келинаётган «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи», «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» почтасидан» кўрсатувларидаги панд-насиҳатлари орқали ҳам халқимиз кўнглидан чуқур жой олганди.

1936 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган Тўхтамурод ота Зуфаров серқирра фаолияти давомида адабиётшунослик, хаттотлик ва мусиқа маданиятимизга оид бой мерос қолдириб кетди.

Uz24 таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Теги :
Jamiyat