$
 12670.05
37.83
 13560.75
82.17
 138.00
3.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Туркманистонга боради

Фото: Президент матбуот хизмати Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 20—21 октябрь кунлари расмий ташриф билан Туркманистонга боради. Ташриф доирасида икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган. 

Шунингдек, Ашхободда «Тошкент» истироҳат боғи очилади ва Ўзбекистон—Туркманистон чегара зонасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинади.

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳукумат йиғилишида стратегик хусусиятга эга бўлган ўзаро манфаатли Туркманистон—Ўзбекистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган навбатдаги музокаралар муҳимлигини қайд этиб, бўлажак расмий ташриф ва унинг доирасида режалаштирилган тадбирларни юқори ташкилий савияда ўтказиш бўйича топшириқ берган.

Теги :
Жамият