$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Икки нафар қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Андижоннинг Шаҳрихон туманида яшовчи аёл икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида ИИБ ва Вазирлар Маҳкамаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ва Вазирлар Маҳкамаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида икки нафар қизни Туркияга жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Шаҳрихон туманида яшовчи аёл Х. Г. Андижон туманида яшовчи Э. Н. ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи М. М.ларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориш эвазига Туркияда яшовчи Ойгул исмли танишидан 700 доллари олишга келишган.

150 долларини олиб, Э. Н. ва М. М.ларни Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатига жўнатиб юбораётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.