$
 12670.05
37.83
 13560.75
82.17
 138.00
3.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари Ўзбекистонда йиғилишади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

27-28 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари мажлиси бўлиб ўтади.

Мажлисда ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари ўзаро ҳамкорликда халқаро юк ташувлари жараёнларини янада ривожлантириш, минтақа транзит салоҳиятини ошириш, муқобил транспорт йўналишларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади.

Тадбир доирасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар темирйўл маъмуриятлари биринчи учрашуви ҳамда ТДТга аъзо давлатлар портлари раҳбарлари бешинчи учрашуви ўтказилади.

Йиғилиш якунлари бўйича Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида халқаро аралаш юк ташиш тўғрисида битим ва транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлик дастури каби ҳужжатлар келишиб олинади.

ТДТ саммити жорий йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.