$
 12855.93
11.93
 13570.72
20.3
 128.16
-0.14
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда «Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

turkiy-xalqlar

Жорий йилнинг 5-6 декабр кунлари Туркий давлатлар географик кенгашитомонидан Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида “Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” мавзусида Имом Ал-Бухорийнинг “Илмдан бошқа нажот йўқ” шиори остида халқаро конференция ташкил этилди.

Ташкил этилган Халқаро конференциядан кўзланган асосий мақсад Туркий халқларнинг минг йиллар аввал шаклланган тарихини янада чуқурроқ ўрганиш, сиёсий, иқтисодий, маданий, географик ўтмишини талқин қилиш, миллий-маданий ўзлигига таяниб муштарак тарихини ёзиш, бирлик ва қардошлик ғоясига хизмат қиладиган манбаларни яратиш ва келажак авлод учун етказиб беришдан иборат.

Конференцияда Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган олимлар, олий таълим муассасалари, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти ва эксперт ҳамжамиятларининг қирқдан зиёд вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбирда Туркий давлатлар географик кенгаши бош котиби - иқтисод фанлари фалсафа доктори Ойбек Норинбаев иштирок этиб конференцияни очиб берди. Ойбек Норинбаев ўз нутқиларида 2023 йил 3 ноябрда Туркий давлатлар ташкилотнинг Остона саммити “Туркий давр” шиори остида ўтказилиши Самарқанд саммитининг ўзига хос мантиқий давоми бўлганлигини, Саммитда муҳтарам Президентимиз ўз нутқларида буюк аждодимиз – қадимий турк давлати асосчиларидан бири Билга Хоқоннинг “Эй туркий элим, ўзлигингга қайт, ўзингни англа – янада юксалгайсан!” даъвати билан бошлаганлиги ҳам бежиз эмаслигини таъкидлаб ўтилди.

Саммит давомида қабул қилинган Остона Декларациясида Давлат раҳбарлари туркий давлатчилик ва тарих, туркий халқларнинг бой маданий меросини тараннум этишга қаратилган конференция ва форумлар ўтказилишини олқишлаганлари алоҳида таҳсинга сазовордир. Шу маънода, бугунги тадбиримиз туркий халқларнинг муштарак тарихини ўзаро англаш, миллий-маданий ўзлик асосида бирлик ва қардошлик ғоясига хизмат қиладиган объектив манбаларни аниқлаш ва тадқиқ қилиш ҳамда уларни келажак авлод учун етказиб беришга хизмат қилади, Шунингдек, мазкур конференция ёшларимизга ота-боболаримиз тарихда буюк давлатлар барпо этганликларини хотирлатиш орқали уларда ифтихор туйғусини кучайтиришга туртки бўлади деган умиддамиз. Қолаверса, туркий давлатлардан етук олимларни ўзида мужассам этган бу каби платформалар мутахассислар ва тарихчилар ўртасида ўзаро танишиш, маълумот ва тажриба алмашиш ҳамда истиқболда амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар ҳақида келишиб олиш имконини беришини таъкидлаб ўтди.

Ушбу юксак мақсадларга мос равишда, жорий йилда яна бир муҳим қадам ташланди: Ўзбекистон география жамияти ташаббуси билан Туркий давлатлар география кенгаши ташкил этилгани, Мазкур кенгашнинг мақсад ва вазифалари ҳам умумий маконимиз ҳисобланган ушбу хдудларда ўзаро қардошлик, ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничилик руҳида халқлар ўртасида ўзаро алоқаларни кенгайтириш, илм-фанни ёшлар орасида оммалаштириш ҳамда умумий тарихимизнинг муққаддас қадамжолари ва объектларига халқларимизни, айниқса ёшларимизни жалб қилган ҳолда география ва геотуризм соҳаларини ривожлантиришини эканлигини айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, 2024 йил февраль-март ойларида Туркий давлатлар ташкилоти билан ҳамкорликда Қорахонийларга бағишланган конференция ташкил қилиш режалаштирилаётганини ҳамда барча қатнашчиларни ушбу конференцияда ҳам фаол иштирок этишга таклиф қилиб ўз сўзларини якунлади.

Халқаро конференциянинг амалий натижаси сифатида маърузачи олимларнинг ва иштирокчиларнинг илмий мақолалари алоҳида тўплам шаклида нашр этилиши келишиб олинди.

Шу билан бир қаторда конференция доирасида Туркий давлатлар география кенгаши, Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Туркий Давлталар котибияти ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникация университети билан ҳамкорликда, Туркий давлатларнинг бир қатор олимлари иштирокида “Туркий дунё хартияси”ни ишлаб чиқишни ва “Табаррук зиёрати” мавзусига бағишланган “Давра суҳбати” ташкил этилди.


Мазкур давра суҳбати ҳам жорий йил Остона саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган «Туркий дунё хартияси» лойиҳасини тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилди.

Ушбу йиғилишда ҳам Туркий давлатлар географик кенгаши бош котиби - иқтисод фанлари фалсафа доктори Ойбек Норинбаев кириш сўзи билан очиб бериб иштирокчиларни таклиф ва тажрибалари билан ўртоқлашишларини сўрадилар.

Муҳтарам Президентимизнинг “Туркий дунё хартияси”ни ўзига хос рамзий қомусини соҳанинг етук олимлари ва экспертлар иштирокида тайёрланиши алоҳида таъкидлаганликларини давра сухбатининг диққат эътиборида бўлиб, амалий таклифлар ишлаб чиқилишига келишиб олинди.

Шу билан бир қаторда Туркий давлатлар география кенгаши Туркий давлатлар ташкилоти ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда “Табаррук зиёрат” лойиҳаси бўйича юртимизда жойлашган муқаддас масканларнинг электрон харитасини тузиш ишларида ўз таклифлари билан иштирок этишини билдириб ўтди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон геограия жамияти аъзоси Ўзбекистон Миллий университети Картография кафедраси таянч докторанти Суннат Уврайимовнинг «Ислом маданий мерос объектларининг интерактив веб хариталарни яратиш масалалари» Ўзбекистон мисолида маъруза қилиб берди.

Интерактив веб харита тест режимида ишга туширилган бўлиб ундан фойдаланиш ва унинг интерфейс кўриниши давра суҳбати иштирокчиларига таништирилди. Бу дастурга эса ўз навбатида қардош давлатлар олимлари томонидан илиқ фикрлар билдирилиб, уни янада биргаликда такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилди.

Бўлиб ўтган тадбирлар туркий халқларнинг муштарак тарихини ўзаро англаш, миллий-маданий ўзлик асосида бирлик ва қардошлик ғоясига хизмат қиладиган объектив манбаларни аниқлаш ва тадқиқ қилиш, тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни келажак авлод учун етказиб беришга хизмат қилади


#Туркийдавлатларгеографиякенгаши #ОйбекНоринбаев


Реклама ҳуқуқи асосида