$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Туркиялик зиёратчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил қилинади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонасида Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Тадбирда Туркия Буюк Миллат мажлиси депутати, “Ўзбекистон-Туркия” дўстлик гуруҳи раиси Осман Местен, Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Дин ишлари бошқармаси мутасаддилари, Pegasus авиакомпанияси ҳамда 30 дан ортиқ туристик агентлик вакиллари қатнашди.

Тадбир иштирокчилари эътиборига “Табаррук зиёрат” туризми концепцияси, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Бурҳониддин Марғиноний каби йирик уламолар ислом дунёсидаги ўрни ҳақида маълумот ҳавола этилиб, “Етти пир” зиёратгоҳлари имкониятлари танитилди.

Конференция якунида мамлакатга туркиялик сайёҳлар сонини ошириш бўйича муҳим тавсиялар шакллантирилди, хусусий агентликлар билан Туркия узоқ ва яқин ҳудудларидан уюшган ҳолда зиёратчилар ташрифларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.