"Ипак йўли" халқаро туризм университети расман очилди
Бугун Самарқанд шаҳрида "Ипак йўли" халқаро туризм университетининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
1 daqiqa o‘qiladi

Бугун Самарқанд шаҳрида "Ипак йўли" халқаро туризм университетининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур университет Ўзбекистон президентининг 2018 йил 28 июндаги қарори билан ташкил этилган ва Марказий Осиёда туризм соҳасидаги биринчи университет ҳисобланади.
Ушбу маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовлар иштирок этишди.



