$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Қўқон шаҳрида туризм кўчаси барпо қилинди

Фото: Dunyo Фото: Dunyo

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туризм кўчаси ташкил этилди.

2022 йил Фарғона вилоятининг қатор шаҳар-туманларида ташкил этилган туризм қишлоқлари ва кўчаларида сайёҳлар учун миллийликка уйғун равишда жаҳон андозалари даражасидаги шарт-шароитлар яратилиб, туристик маршрутлар сони кенгайтирилди.

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида вилоятга 1 миллион 482 минг 100 нафар сайёҳ келди. Хорижлик сайёҳлар сони эса 256 мингдан ошди. Уларга 76 та туроператор томонидан хизмат кўрсатилди. Йил давомида туризм экспорти хажми 46,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Жорий йил Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ва Риштон туманида Халқаро кулолчилик фестивалини ўтказишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Белгиланган режага кўра, ушбу икки ҳудудда туризмни ривожлантиришга хизмат қилувчи бир неча объектларни фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.