$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Урганч ва Хивани боғловчи троллейбуслар қатнови тўхтатилди

tolleybus

Урганч–Хива–Урганч йўналишида троллейбуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу юзасидан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги тушунтириш бериб ўтди.

Хабарга кўра, Хоразм вилояти ҳокимлигининг такидлашича Троллейбус бошқармасига қарашли юқори кучланишли электр симлари ва трансформаторларида тегишли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу туфайли электр энергияси бўйича юзага келган муаммолар сабабли жорий йилнинг 20-ноябридан Урганч – Хива – Урганч йўналишида ҳаракатланувчи троллейбуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан тузилган махсус ишчи гуруҳ мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ишларни олиб бормоқда. Троллейбуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилиши сабабли вилоят транспорт бошқармаси томонидан Урганч–Хива–Урганч йўналиши бўйича вақтинча автобуслар қатнови йўлга қўйилди. 

“Ҳозирда ушбу йўналишда "Янгиариқтранс" МЧЖдан 4 та автобус ва "Автотранс Хоразм" МЧЖдан 4 та автобус жами 8 та ҳаракат таркиби Урганч–Хива–Урганч йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.” – дейилади хабарда. 

Ушбу муаммолар бартараф этилиши билан троллейбуслар қатнови яна тикланади.