$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Cаёҳат учун энг хавфли мамлакатлар номи эълон қилинди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Келаси йили Афғонистон, Сурия ва Украинага саёҳат қилиш тавсия этилмайди.

Тиббиёт ва хавфсизлик масалаларига ихтисослашган International SOS ташкилоти 2023 йилда саёҳат қилиш энг хавфли бўладиган давлатлар рейтингини тузди.

«Хавфлар харитаси - 2023» ҳисоботига кўра, энг хавфли давлат сифатида Афғонистон тан олинган. Иккинчи ўринга Сурия лойиқ кўрилган. Кейинги ўринларда Украина, Мали ва Ироқ туради.

Тўлиқ ёки қисман хавфли деб топилган бошқа давлатлар рўйхати қуйидагича:

- Марказий Африка Республикаси;

- Яман;

- Сомали;

- Жанубий Судан;

- Нигерия;

- Конго Демократик Республикаси;

- Покистон;

- Мозамбик;

- Исроил.

International SOS ташкилотининг таъкидлашича, Украинадаги можаро ва сўнгги пайтларда ижтимоий тартибсизликлар кучайганига қарамай, Европада хавфсизлик масаласи барқарорлигича қолмоқда. Норвегия, Финландия, Швейцария, Дания ва Исландия энг хавфсиз мамлакатлар деб топилган.