$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Транспорт вазири ишдан кетди

Транспорт вазири ишдан кетди

Ўзбекистон Транспорт вазири Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан кетди. Маълум бўлишича 2020 йилнинг 5 август куни президентнинг бу ҳақида тегишли фармони имзоланган.

Ҳозирча у қайси лавозимга тайинлангани тўғрисида аниқ маълумотлар берилмади.

Элёр Ғаниев 2012-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, 2017 йил ноябридан президент девонида сектор бошлиғи, 2018 йил августидан - президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлган, 2019 йилнинг январидан 2020 йилнинг январигача Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

У 2020 йилнинг февралида Очилбой Раматов ўрнига Транспорт вазири эитиб тайинланганди.