$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ланди-ланди, шоу бошланди! Болқонлик футболчи “Пахтакор”да қолиш учун янги геледвагендан воз кечди

12-18-f

18-декабрь куни Ўзбекистонда расман қишки трансфер ойнаси очилди. У 2024-йилнинг 24-февралига қадар давом этади. Демак, 37 кун давомида бизни Ўзбек футболи ва футболчилари билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар кутмоқда. Ушбу мақолада трансферлар ойинаси нима эканлиги, Ўзбекистонда ушбу давр қандай кечиши ва кечаётгани, футболчиларнинг трансфер нархлари ва шу каби қизиқарли маълумотлар ҳақида ҳикоя қиламиз. 

Трансферлар ойинаси

Футбол оламида “трансферлар ойинаси” деган тушунча бор. У футболчиларнинг маълум бир фаолият олиб бораётган клубидан бошқа жамоага шартнома тузилган ҳолда “кўчиб ўтиш”и учун рухсат берилган белгиланган вақтга нисбатан ишлатилади. Содда қилиб айтганда, Фалончининг Тугунчи жамоага ўтиши учун чемпионат томонидан рухсат берилган муддат. Бу мавзуга чуқур киришсак, гап кўп. Келинг, соддалаштирилган ҳолда мақоламизни давом эттирамиз. Шундай қилиб, бу муддатда футбол ишқибозлари кунора кўплаб қизиқарли янгиликларни қабул қилади. Одатда, ҳар қандай трансфер музокараси бир пайтнинг ўзида учта муҳим йўналишда олиб борилади. 1. Сотувчи ва сотиб олувчи клублар ўртасида трансфер нархини келишиш; 2. Сотиб олувчи клуб ва футболчининг агенти ўртасида футболчининг шахсий шартномаси бўйича; 3. Сотиб олувчи клуб ва футболчининг агенти ўртасида, агентга тўланадиган тўловнинг ҳажми бўйича. 

Трансфер олди келишувлари 

Тармоқда янгиликларни кузатар экансиз, трансферлар ойинаси очилмаган вақтда ҳам баъзи футболчиларнинг қайсидир жамоа билан шартнома имзолагани ҳамда бошқа клубга ўтаётгани ҳақидаги хабарларга рўбарў келасиз. Масалан, “Насаф” мавсум оралиғида Ислом Кенжабоевнинг трансферини эълон қилди. Клуб аслида 18 декабргача янги трансферни рўйхатга олиши мумкин эмас, аммо бу клубга футболчи билан келишиш, шартнома имзолашга халақит бермайди. 

“Пахтакор”га бўлган садоқат ёхуд геледвагендан воз кечиш

Драган Черан айни дамда 36 ёшда ва у Ўзбекистон чемпионатининг амалдаги тўпурари. У ушбу совринни 5 маротаба қўлга киритган. Болқонлик футболчи Ўзбекистон чемпионатида 2016 йилдан буён тўп тепади. Драган аввалига Қашқадарёнинг “Насаф” жамоасига эркин агент сифатида олиб келинган. Шундан сўнг, футболчи Ўзбек футболининг чин маънода йиртқичига айлана бошлади. Черан 2018 йилдан бошлаб Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси сафида ҳаракатланади. Сўнгги беш йилликда Ўзбекистон Суперлигасида кетма-кет равишда тўпурар бўлиб келаётган Драган Черан 2024 йилда ҳам "Пахтакор"да қолишни маъқул кўрди. Таниқли футбол журналисти Нодирхўжа Юлдашевнинг ёзишича, Драган Черан анча мунча футболчи рад эта олмайдиган таклифни четга суриб қўйган. Маълум бўлишича, янги мавсумда ўз олдига совринли ўринлардан бирини қўлга киритишни режа қилган клуб унга “Пахтакор”дагидан 3 баробар кўп пул ва мерсадес гелик автомобили таклиф қилган. Буни қарангки, Чераннинг ҳам “шерлар” билан шартномаси якунига етган ва унинг ихтиёри бундан буёғига ўзида эди. Шундай катта миқдордаги сумма таклиф этилишига қарамай, футболчи Тошкентда қолишни маъқул кўрди. “Пандемияга қадар бу машинани жуда арзонини, ўт бўтини тўғирлаб, газ балон ўрнатиб тўйга чиққандилар. У пайтлар Гелик қандай “престиж” эканлигини кўпчилик билмасди. Мана бугун, бу улов эгасининг жамиятдаги мавқеини аниқлаб олсангиз бўлади. Драганга мана шу машина ҳам ваъда қилинганди.”, - деб ёзади Юлдашев. Маълумот учун, ушбу машинанинг ҳозирги вақтдаги нархи ўзбек сўмида 3 389 470 088 сўмни ташкил қилади. 

Амалга ошган ва эндиликда кутилаётган трансферлар 

Яна бир Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган таниқли футбол журналистларидан бири Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг маълумотларига кўра, айни дамга қадар қуйидаги футболчиларнинг трансферлари амалга ошган: Ислом Кенжабоев — “Насаф” (аввалги жамоаси “Қизилқум”) Улуғбек Ҳошимов — “Сурхон” (аввалги жамоаси “Нефтчи”) Манучехр Сафаров — “Нефтчи” (аввалги жамоаси “Локомотив”) Шохруз Норхонов — “Нефтчи” (аввалги жамоаси “Бухоро”) Санжар Қодирқулов — “Нефтчи” (аввалги жамоаси “Локомотив”)