$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон сайёҳлар учун энг хавфсиз давлат, бироқ ...

Shohi Zinda tourism Фото: Marjona Xidirova

Ўзбекистон сайёҳлар хавфсизлиги бўйича Марказий Осиёда энг яхши давлат сифатида тан олинди. Қозоғистон эса минтақада сайёҳларга тиббий хизмат кўрсатиш даражаси бўйича энг яхши бўлди. Бу ҳақда сайёҳларни хавфсизлик ва тиббий хизмат билан таъминлашга ихтисослашган International SOSр ташкилоти мутахассислари хулоса берди. 

Ўзбекистон хавф даражаси паст бўлган давлатлар қаторида

Интерактив хавфлар харитасига кўра, Ўзбекистон хавф даражаси паст бўлган давлатлар қаторига киритилган. Мамлакатда зўравонлик даражаси паст, тартибсизликлар ва терактлар кам учрайди, хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар хизматлари самарали, инфратузилма ҳам яхши экани қайд этилган. 

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ўртача хавфли давлатлар гуруҳига киритилган. 

Ҳаммаси бўлиб, харита бешта хавф даражасини кўрсатади - кичикдан ўта юқори даражагача. 

Энг хавфсиз 

Сайёҳлар учун дунёдаги энг хавфсиз давлатлар Швейцария, Словения, Дания, Норвегия, Финляндия, Исландия ва Гренландия ороли ҳисобланади.

Ўта хавфли

Афғонистон, Украина, Ироқ, Яман, Ливия, Сомали ва Жанубий Судан ўта хавфли деб таснифланган. 

Тиббий ёрдам бўйича Қозоғистон энг яхши

International SOS экспертлари дунё мамлакатларини тиббий ёрдамнинг ривожланиш даражаси ва ундан фойдаланиш имкониятлари бўйича ҳам таҳлил қилган. Ушбу кўрсаткичга кўра, минтақадаги вазият Қозоғистонда энг яхши ҳисобланади. 

Озиқ-овқат ёки сув орқали юқадиган инфекциялар тез-тез учрайди

Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон «юқори хавф» давлатлари саналади. Бу давлатларда шошилинч, тиббий ва стоматологик каби асосий тиббий ёрдам турлари бор.

Ихтисослаштирилган ёрдам эса катта шаҳарларда ҳам чекланган. Рецепт бўйича бериладиган сифатли дори-дармонлар йўқ бўлиши мумкин. Озиқ-овқат ёки сув орқали юқадиган инфекциялар тез-тез учрайди.

Ўзи International SOS қандай компания?

International SOS соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик хизматлари бўйича дунёдаги етакчи компания ҳисобланади. Унда 90 мамлакатда жойлашган хавфсизлик, тиббиёт, логистика ва рақамли технологиялар бўйича 13 минг нафар мутахассис ишлайди.