$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент вилоятида аҳолининг мол-қўйларини ўғирлаётган гуруҳ ушланди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Юқори Чирчиқ туманида аҳолининг жами 9 бош қўйи ва 2 бош бузоғини ўғирлаган 6 киши ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида аҳолининг мол ва қўйларини ўғирлаётган бир гуруҳ шахслар ИИБ ходимлари томонидан ушланди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги.

Қайд этилишича, туманнинг «Файзобод» маҳалласида яшовчи фуқаронинг ҳовлисидан 5 бош қўй номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Мазкур ҳолат ИИБ назоратига олиниб, суриштирув ишларига киришилган.

Орадан 4 кун ўтиб, шу маҳалланинг Қайтмас кўчасида яшовчи яна бир фуқаро хонадонидан ҳам 4 бош қўй ва 2 бош бузоқ ўғирланган.

Ҳолат юзасидан дастлабки тергов жараёнида биринчи ҳолат бўйича фуқарога етказилган 15 млн сўм моддий зарар ундириб берилди, иккинчи ҳолатда ўғирланган 4 бош қўй ва 2 бош бузоқ жабрланувчига қайтарилди.

Ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳудудда ўтказилган ўрганиш ва суриштирув тадбирлари давомида ушбу икки жиноятни 20−25 ёшлар орасидаги 6 нафар шахс содир этгани аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланган.