$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда яна икки бемор коронавирусдан вафот этди. Мингга яқин беморнинг аҳволи оғир

Статистика: 2020 йилда Ўзбекистонда қайси касалликдан энг кўп ўлим ҳолати кузатилди?

2020 йил 7 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 274 тага кўпайиб 28 809 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 130 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 39 ёшли эркак ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли аёл, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 19 587 нафари (68 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9 043 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat