$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Эртага Тошкентда қор ёғиши мумкин

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

"Ўзгидромет" 16 ноябрь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Теги :
Jamiyat