$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент вилоятида 61 ёшли шахс пистолетдан ўқ узиб, танишини жароҳатлади

Фото: ИИВ матбуот хизмати Фото: ИИВ матбуот хизмати

Тошкент вилояти Пискент туманида 1961 йилда туғилган эркак танишига пистолетдан ўқ узиб, жароҳатлади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 13 ноябрь куни тахминан соат 21:00 ларда Тошкент вилояти Пискент тумани «Лолаариқ» маҳалласи ҳудудида 1961 йилда туғилган А.Т. таниши 1990 йилда туғилган А.У.ни ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида номаълум русумли ўқ отар қуролидан отиб жароҳатлаб, воқеа жойидан яширинган.

Оқибатда А.У. қориннинг ўнг томон пастки қисмини ўқ-отар қуролнинг ўқи тешиб кириши, қорин бўшлиғи ички аъзоларининг жароҳатланиши ташхиси билан Пискент тумани тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

Шунингдек, кўрилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида жиноятни содир этишда гумонланган А.Т. қўлга олиниб, воқеа жойидан рўйхат рақами ўчирилган, келиб чиқиши номаълум бўлган 9мм ПМ жанговар тўппончаси, икки дона ўқ ҳамда бир дона отилган гильза далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

"Номаълум ўқ отар қуролини келиб чиқиши ҳамда бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда", дейилади вазирлик ахборотида.
Теги :
Jamiyat