$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда бир ўсмирни дўппослашиб, устига “зелёнка” сепишди

2003 йилда туғилган ўсмир телеграм-бот орқали гиёҳвандлик моддаларни тарқатиш билан шуғулланган. Уни Бўстонлиқ туманига олиб бориб, уришган.

Ҳолат юзасидан ИИББ расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 12 октябрь куни тахминан соат 21.00 ларда 2003 йилда туғилган Ж.Р., 2001 йилда туғилган Ш.A. ва 2005 йилда туғилган Р.A.лар, телеграм-бот орқали гиёҳвандлик моддаларни тарқатиш билан шуғулланган 2003 йилда туғилган A.Б. билан Миробод туманида учрашув белгилашган. Шундан сўнг, уни Бўстонлиқ туманига олиб бориб, уни уриб, тан жароҳати етказишган ва устига “зелёнка” сепишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми (“Одам ўғирлаш”) ва 105-моддаси 2-қисми (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов жараёнида Ж.Р., Ш.A. ва Р.A.лар шунга ўхшаш бошқа бир қанча жиноятларни содир этишга алоқадорлиги аниқланган. Тергов давом этаётгани айтилди.

Теги :
Jamiyat