$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентлик фуқаро уйида фоҳишахона очгани учун қамалди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Тошкент шаҳрида муқаддам 2 марта судланган 64 ёшли эркак уйида фоҳишахона ташкил қилгани aниқланди.

Аниқланишича, у 39 ёшли эркак ва 29 ёшли аёлнинг кўнгилхушлик қилиши учун ўзининг уйидан 100 минг сўм эвазига жой берган.

"Телефон жиринглади, Бир эркак уйимдан жой сўради ва келиб 100 минг сўм берди, рози бўлдим. Улар бошқа хонага кириб кетди, мен ўз ишимни қилиб тургандим. Кейин эшик тақиллади, очсам орган ходимлари экан", - дейди судда эркак.

Шунингдек, хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадан 2 та гугурт қутисида 4,48 грамм қуруқ ҳолдаги марихуана моддаси ҳам топилган.

"Мен инвалидман, оёғим синган, оғриқ қолдириш учун бу нарсани истеъмол қиламан", - дея ўзини оқлади судланувчи.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 64 ёшли эркакга нисбатан 3 йилу 2 ой озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Теги :
Jamiyat